Жаҳон | 18:00 / 22.04.2018
9638
1 дақиқада ўқилади

Telegram ва қоғоз самолётлар: Мессенжер фойдаланувчиларни оммавий акцияда иштирок этишга чақирди

Telegram фойдаланувчиларни 22 апрель куни кечқурун блокланишларга қарши норозилик намойиши сифатида қоғоз самолётларни учиришга чақирди. Мессенжернинг сервис хабарлари каналида шунга доир хабар пайдо бўлди.

Акция 22 апрель куни соат 19:00 да ўтиши кўзда тутилган. 

16 апрель куни "Роскомнадзор" Telegram мессенжерини блоклай бошлади. Тақиқланган сайтлар реестрига мессенжерга боғлиқ саккиз тармоқ ҳам киритилди. Telegram тез орада Amazon, Microsoft ва Google булут сервисларининг IP-манзилларидан фойдаланиб, блокланишни четлаб ўта бошлади. "Роскомнадзор" бу сайтлар манзилларини ҳам блоклади, бироқ мессенжер IP-манзилларини кетма-кет ўзгартирган.

Россияда 16 апрелнинг ўзидаёқ қоғоз самолётлар билан боғлиқ норозилик намойиши ўтказилди. Бу намойиш Москва шаҳридаги ФХХ бош биноси дарвозаси олдида ўтказилди, бироқ бу акция  Telegram ташаббуси билан ташкил этилмаганди. Бир неча намойишчи қўлга олинган, бироқ кейинроқ қўйиб юборилган. 

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид