Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бўрбалиқдаги тамаки операцияси
Фарғона вилояти божхоначилари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда Олтиариқ тумани ҳудудида ўтказилган тезкор тадбир давомида республикага кўп миқдордаги тамаки маҳсулотларини ноқонуний олиб кирилишининг олдини олишди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар берган.
Фуқаро Д.А. бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашина кузатувга олиниб, Бўрбалиқ қишлоғи ҳудудида тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилганида автомашинанинг салони ва юкхонасида муқаддам Қирғизистон Республикасидан божхона назоратини четлаб, айланма йўллар орқали олиб кирилган, хорижда ишлаб чиқарилган, умумий қиймати 68.250.000 сўмлик, 9750 қути “Milano” номли тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
18:32 / 15.05.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон божхоначилари чегара постларидаги муаммоларни бартараф этиш бўйича учрашув ўтказди
12:01 / 01.05.2026
Энг кўп солиқ ва божхона имтиёзини олган компаниялар маълум қилинди
21:17 / 22.04.2026
Британия тамакини тақиқлайди ва «чекмайдиган авлод» механизмини ишга туширади
22:14 / 20.04.2026