КХДРда туристик автобуснинг кўприкдан қулаши туфайли 30дан ортиқ инсон ҳалок бўлди. Бу ҳақда Хитойнинг CGTN телеканали хабар бермоқда.
"Ўттиздан ортиқ инсон КХДРда автобуснинг кўприкдан қулаши оқибатида ҳалок бўлди", - дейилади телеканалнинг Twitter’даги хабарида.

Телеканал рўй берган ҳодисанинг бошқа тафсилотларини ҳозирча келтирмаган.











