Жаҳон | 08:00 / 24.04.2018
27629
2 дақиқада ўқилади

Хитойда кўчани светофорнинг қизил чироғига кесиб ўтувчилар антиқа усулда жазоланмоқда (видео)

Хитойнинг Хуанши шаҳрида пиёдаларни кўчани светофорнинг қизил чироғига кесиб ўтиш одатини ташлашларига чорловчи қурилма синовлари бошланди. 
     
Шаҳардаги гавжум чорраҳалардан биридаги пиёдалар ўтиш жойида, тротуар чеккасида инфрақизил датчиклари ва сув пуркагичлари бўлган металл устунчалар ўрнатила бошланди. Қурилма йўлдан ўтиш тақиқланган вақтда кўчани кесиб ўтишга уринувчи одамларга сув пуркай бошлайди.

Янги қурилма хитойлик ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларида самаралилиги борасида кўплаб саволлар уйғотган. “Унда ёмғир вақтида қизил чироққа ўтиш мумкин экан-да?”, деб киноя қилган бир фойдаланувчи. Яна бир фойдаланувчи эса “У ерга кампирлар сув олгани боришларидан қўрқмайдиларми?” деб қизиққан.

Аввалроқ Хитойнинг Дачжоу шаҳрида йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидабузарларига интернет орқали қилмишлари учун узр сўраб, камида 20 та “лайк” тўпласалар, жарима тўламасликларига рухсат берилганди. Таъкидланишича, бу тажриба пиёдалар, велосипедчилар ва мотороллерлар ҳайдовчилари содир этадиган майда қоидабузарликларга тааллуқли.

 

Мавзуга оид