Телефондан доимий тарзда қўнғироқ қилувчи Трамп Оқ уйда хавотир келтириб чиқарди
АҚШ президенти Дональд Трамп шахсий мобил телефонидан кўп фойдалана бошлади, шу сабабдан Оқ уй аппарати ходимларида турли хавотирлар келиб чиқмоқда. Бу ҳақда CNN телеканали ўз манбаларига асосан хабар берган.
«Сўнгги вақтларда у телефонидан жуда кўп фойдалана бошлади», - дея маълум қилган манбалардан бири.
Телеканал маълумотларига кўра, Трамп ўз қўнғироқлари ҳақидаги батафсил маълумот аппарат раҳбари Жон Келлига тақдим этилмаслигини хоҳламоқда. Аввал у қўнғироқлар учун ички телефондан фойдаланган, бироқ энди кўпроқ ўз телефонини ишлатмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп Франция етакчиси Эммануэль Макрон билан биргаликда Оқ уйдан унча узоқ бўлмаган ерда эман дарахти кўчатини ўтқазгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
20:53 / 11.10.2024
“Орландо ва у ердаги ўзбеклар “Милтон” тўфонидан жабр кўрмади” — Соҳиб Аббосхон
15:57 / 11.10.2024
АҚШда муваффақиятли ажратилган сиам эгизаклари биринчи туғилган кунини нишонлади
15:51 / 11.10.2024
Америкалик аёлнинг уйини юзлаб енотлар ўраб олди. Аёл уйни тарк этишга мажбур бўлди
14:11 / 11.10.2024