Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
16 ёшдан кичик европаликларга WhatsApp’дан фойдаланиш тақиқланди
WhatsApp мессенжери Европа иттифоқида яшовчилар учун ёш чекловларини жорий этяпти – эндиликда фойдаланувчи 16 ёшга тўлганини тасдиқлаши лозим бўлади. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
Ўзгаришлар Маълумотлар ҳимояси бўйича умумий регламентга мувофиқлик доирасида қабул қилинди, у жорий йилнинг майида кучга киради. Бу қарор ЕИ барча фуқаролари шахсий маълумотлари ҳимоясини кучайтиришга қаратилган.
Янги қоидалар яқин бир неча ҳафта ичида кучга киради. WhatsApp жамоаси фойдаланувчи 16 ёшдан катта эканини айнан қандай исботлашига ойдинлик киритмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ WhatsApp ҳаммуассиси фойдаланувчиларни Facebook’ни ўчириб ташлашга чақирганди.
Мавзуга оид
23:35 / 06.06.2026
Пентагон раҳбари Европани мигрантлар «босқини»ни тўхтатишга чақирди
08:38 / 22.05.2026
Европада таносил касалликлари кескин кўпайди
08:21 / 20.05.2026
Дунёдаги энг йирик электр энергияси манбалари рейтинги
08:49 / 19.05.2026