Пашинян Facebook’да жойлаштирилган видеомурожаатда бош вазир вазифасини вақтинча бажарувчи Карен Карапетяннинг навбатдан ташқари парламент сайловларини ўтказиш имконияти тўғрисидаги баёнотига изоҳ берди.

"Улар сайловлар бош вазир вазифасини бажарувчи Арманистон Республика партиясидан вакил бўлгани ҳолда ўтишини хоҳлашмоқда. Бу сайловлар қандай ўтишини эса биз 2017 йилда кўрдик... Биз бу сайловларни шунчаки бойкот қилишимиз мумкин. Шу билан бирга, бу бойкотда сайлов участкалари тўсиб қўйилади ва Арманистон Республика партиясининг уйғониши бўйича тадбирлар ташкил этилишига йўл қўйилмайди", - дея таъкидлаб ўтди Пашинян.

Унинг билдиришича, мухолифат митинглари талаблар бажарилмагунга қадар давом этади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Арманистонда парламентга навбатдан ташқари сайловлар бошқа муддатга кўчирилиши мумкин экани хабар қилинганди