Спорт | 11:29 / 25.04.2018
11853
1 дақиқада ўқилади
Чемпионлар Лигасида сермаҳсуллик рекорди ўрнатилди
Чемпионлар Лигаси 2017/18 мавсумида жамоалар жуда кўп гол урмоқдалар.
Шу пайтгача ўтказилган 121та ўйинда дарвозаларга 384та тўп киритилган. Ўртача ҳисобда бир ўйинга 3,17 голдан тўғри келмоқда, бу мусобақа тарихидаги рекорд натижадир. Агар қолган барча ўйинларда гол урилмаса ҳам, рекорд натижа барибир пасаймайди. Аввалги рекорд ўтган мавсумда ўрнатилган бўлиб, 3,04 голга тенг эди.
Энг кўп гол - 449та, 2000/01 мавсумида урилган бўлиб, ўртача сермаҳсуллик – 2,86га тенг эди. Бироқ, у пайтлари мусобақада иккита гуруҳ босқичи мавжуд бўлиб, ўйинлар сони ҳам кўп эди - 157та.
Мавзуга оид
11:46 / 13.04.2024
Германияда янги чемпион кутилмоқда, «Арсенал» реванш илинжида, Ла Лигада ҳам муҳим баҳслар. Ҳафта ўйинлари анонси
23:14 / 14.07.2023
«Ювентус» Суперлига ғоясидан воз кечди – лойиҳа ҳам «ўлимига» яқинлашмоқда
09:40 / 21.10.2020
Сульшер «МЮ» рекордини янгилади
22:02 / 01.10.2020