Евроиттифоқнинг Еревандаги делегацияси раҳбари, элчи Петр Свитальскийнинг маълум қилишича, Европа иттифоқи Арманистонга демократияни мустаҳкамлашда ёрдам кўрсатади. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.
«Европа иттифоқи Арманистонга демократия, адолат, қонун устуворлиги, коррупция билан курашни мустаҳкамлашда ёрдам кўрсатади», - дея маълум қилган Свитальский.
Унинг қўшимча қилишича, мамлакат ҳудудидаги норозилик намойишлари бу қадриятлар арманлар учун муҳим эканини кўрсатиб берди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Арманистон мудофаа вазири Ереванга армия киритилиши мумкин экани ҳақида баёнот берганди.
















