Мудофаа вазирлиги марказий аппарати биноси атрофидаги темир панжаралар олиб ташланди. Бу ҳақда KUN.UZ’га вазирлик матбуот хизмати хабар берди.




Қайд этилишича, Мудофаа вазирлиги марказий аппарати, Қуролли Кучлар давлат музейи, Тошкент ҳарбий округи бошқарув аппарати, Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонлиги маъмурий биноларининг темир панжаралари олиб ташланди.
















