Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Газпром” ва “Ўзбекнефтегаз” “Шохпахта” кони бўйича ҳамкорлик муддатини 2024 йилга қадар узайтирди
“Газпром” ва “Ўзбекнефтегаз” ўзаро ҳамкорлик муддатини узайтирди. Бу ҳақда “Газпром” бошқаруви раиси ўринбосари Виталий Маркелов маълум қилди. Бундан ташқари, “Жел” конини маҳсулотини бўлишиб олиш шартлари асосида ўзлаштириш бўйича музокаралар давом этмоқда, деб хабар берди “Халқ сўзи”.
В.Маркеловнинг айтишича, “Шохпахта” кони бўйича битим муддати 2019 йилда ниҳоясига етади. Аммо икки томоннинг якдил қарорига кўра бу муддат 2024 йилгача узайтирилди.
Ўз навбатида, “Шохпахта” блокида 2009 йилда очилган “Жел” кони захиралари 6,4 миллиард куб метр газ ва 76 минг тонна газ конденсатини ташкил этади.
Эслатиб ўтамиз, “Газпром” ва “Ўзбекнефтегаз” ўртасида ўзаро стратегик ҳамкорлик бўйича битим 2002 йилда имзоланган бўлиб, Россия томони 2004 йилдан буён “Шохпахта” конида газ қазиб чиқариш ишларида иштирок этиб келяпти.
2017 йилда эса ҳар икки томон биргаликда геология разведка ишлари ва муҳандислик-инновация фаолиятини олиб бориш бўйича келишувга эришган. Қолаверса, “Газпром” 2018 йилдан бошлаб Ўзбекистондан йилига 4 миллиард куб метр газ сотиб олиш бўйича шартнома имзолаган.
Мавзуга оид
22:09 / 08.06.2026
«Газпром» Ўзбекистонга экспортни 15 фоизга оширганини маълум қилди
18:41 / 30.01.2026
Президент ҳузурида “Ўзбекнефтгаз”нинг келгусидаги устувор вазифалари кўриб чиқилди
18:23 / 27.01.2026
“Ўзбекнефтгаз” ва Давактивда катта тафтиш кетмоқда
10:51 / 20.01.2026