Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Эронга қарши ўйинга легионерларни жалб қилмайди
17 май куни Эрон ва Ўзбекистон миллий терма жамоалари Теҳронда халқаро ўртоқлик учрашуви ўтказиши белгилаб қўйилганди.
ЎФА ҳамда ПФЛ ўз режаларини шунга мослаштирди. Бироқ, кейинроқ Эрон ўйинни 19 май санасида ўтказишни сўради. Натижада, бу беллашувнинг ўтиши сўроқ остида қолди.
Ўзбекистон терма жамоаларига жавобгар бўлган мураббийлар ЖЧ—2018 учун тайёргарлик кўраётган жамоага қарши ўйинни фойдали деб ҳисоблаб келаётганди. Мазкур беллашув Осиё ўйинларида иштирок этиши мумкин бўлган футболчилар учун навбатдаги мактаб вазифасини ўтаб бериши мумкин эди.
Шундан келиб чиқиб, ЎФА терма жамоаларга нисбатан кўпроқ футболчиларини бераётган Суперлига клублари бош мураббийлари билан йиғилиш ўтказди. Унда "Пахтакор" устози Шота Арвеладзе, "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев, "Бунёдкор" етакчиси Миржалол Қосимов ҳамда "Навбаҳор" натижалари учун жавобгар бўлган Илҳом Мўминжонов иштирок этди. Шунингдек, йиғилишда ПФЛ вакиллари ҳам қатнашди.
Якунда Эрон футбол федерацияси билан келишув ўз кучида қолди. Ўйин 19 май санасига сурилган бўлса-да, Ўзбекистон термаси Теҳронга боради. Фақат бунда Ўзбекистон термасига легионер футболчилар жалб этилмайди ва асосан Осиё ўйинларида иштирок этиши мумкин бўлган футболчилар хизматидан фойдаланилади.
Мавзуга оид
23:45 / 06.05.2026
Эрон яна БААга ракета отди: Теҳрон Трампни менсимаяптими?
21:16 / 06.05.2026
АҚШ ва Эрон можарони тўхтатиш бўйича меморандум имзолашга яқин — ОАВ
09:52 / 06.05.2026
Трамп Ҳўрмуз бўғозидаги «Озодлик лойиҳаси» тўхтатилишини маълум қилди
08:28 / 06.05.2026