Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Катта Жорж Буш жонлантириш бўлимидан чиқарилди
Фото: Reuters /LARRY DOWNING
Қўшма Штатлар собиқ президенти катта Жорж Буш жонлантириш бўлимидан оддий палатага ўтказилди. Бу ҳақда Бушлар оиласи расмий вакили Жим Макграт твиттердаги саҳифасида ёзган.
«Президент Жорж Г. У. Буш Ҳьюстондаги Методист шифохонаси интенсив терапия бўлимидан оддий палатага ўтказилди. Кутилишича, у бу ерда яна бир неча кун давомида қолади. Унинг эс-ҳуши жойида ва шифохона ходимлари, оила аъзолари ҳамда дўстлари билан гаплашмоқда. Шифокори унинг аҳволидан анча хурсанд», - дея ёзган Макграт.
Шунингдек вакилнинг ёзишича, катта Буш барчага дуо ва эзгу ниятлар учун миннатдорлик билдиради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ катта Жорж Буш шифохонага олиб кетилгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
20:41
АҚШ музокараларни қайтадан бошлаш учун Эронга бешта шарт қўйди - ОАВ
19:00
Трамп Сини «дўстим» деди, аммо Хитойдан «қуруқ қўл» билан қайтди
20:33 / 16.05.2026
Трамп ИШИД етакчиларидан бири йўқ қилинганини айтди
10:10 / 16.05.2026