Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Россиянинг навбатдаги ёлғони» - АҚШ ақлли ракеталар ҳақидаги Москва баёнотига изоҳ берди
Фото: Reuters
Пентагон Россия Бош штаби томонидан қанотли ракеталар бўлаклари кўрсатилганига изоҳ берди. Улар Сурияга коалиция кучлари томонидан учирилган эди, деб хабар бермоқда CNBC.
АҚШ ҳарбий маҳкамаси расмий вакили Эрик Паон буни «Россиянинг ёлғон ахборот тарқатиш бўйича кампаниясига доир навбатдаги мисол» деб атади.
«Биз Россия давлат ОАВ томонидан берилган баёнотлардан ташқари, бошқа ҳеч қандай далилларни кўрмадик. Шу тариқа, уларнинг бу борадаги иддаолари тўғри эканини билдира олмаймиз», - дея изоҳ берган Паон.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия қуролли кучлари Бош штаби ғарб давлатлари томонидан Сурия ҳудудига қарата 14 апрель куни учирилган қанотли ракеталар бўлакларини кўрсатганди. Таъкидланишича, гап «Томагавк» денгизда жойлаштирилувчи ракеталар, шунингдек Буюк Британия ва Франция томонидан учирилган SCALP ва Storm Shadow авиация техникасида жойлаштириладиган қанотли ракеталар бўлаклари ҳақида кетяпти.
Мавзуга оид
19:00
Трамп Сини «дўстим» деди, аммо Хитойдан «қуруқ қўл» билан қайтди
12:53
Россия бўйлаб оммавий дронлар ҳужуми: Москвада 3 киши ҳалок бўлди
20:33 / 16.05.2026
Трамп ИШИД етакчиларидан бири йўқ қилинганини айтди
10:10 / 16.05.2026