Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрдўған Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисида сўзга чиқади
Туркия Республикаси президенти Ражаб Тоййип Эрдўған жорий йилнинг 29 апрел куни расмий ташриф билан Тошкентга келиши ҳақида аввал хабар берилганди.
ЎзА’нинг ёзишича, ташриф доирасида Туркия президенти Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қўшма мажлисида сўзга чиқади.
Президентлар Ўзбекистон ва Туркиянинг етакчи банклари, компания ва фирмалари раҳбарларининг қўшма бизнес форумида ҳам иштирок этади.
Ташриф дастуридан Туркия делегациясининг Бухоро шаҳрида бўлиши ҳам ўрин олган.
Ўзбекистон – Туркия музокаралари якунида президентлар икки томонлама муносабатларнинг жорий ҳолати ва уни жадал ривожлантириш масалалари акс этган Қўшма баёнотни имзолаши режалаштирилган.
Мавзуга оид
10:52 / 15.07.2026
Туркиядаги давлат тўнтаришига уринишга 10 йил: мамлакатни ўзгартирган тун
20:25 / 14.07.2026
Туркияда Нетаняҳуни ҳибсга олиш учун халқаро ордер берилди
11:46 / 10.07.2026
Туркия омили: НАТОда зарур, ЕИда ортиқчами?
18:32 / 09.07.2026