Ўзбекистон | 09:47 / 27.04.2018
10730
3 дақиқада ўқилади

Қишлоқ хўжалиги транспорти ва техникаси 2021 йилга қадар божхона тўловларидан озод қилинди

Ўзбекистон Республикаси президенти “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади. Ҳужжат матни ЎзА'да эълон қилинди.

2018 йил 1 июлдан: 

барча фермер ва деҳқон хўжаликларининг Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига (Кенгаш) аъзолиги мажбурий, томорқа ер эгалари учун эса ихтиёрий ҳисобланади; 

фермер ва деҳқон хўжаликларининг Кенгашда аъзолигининг тугатилиши ерга эгалик қилиш, ундан доимий ёки муддатли фойдаланиш уни ижарага олиш ҳуқуқи бекор бўлиши учун асос бўлади; 

Кенгашлар қишлоқ хўжалигида шартнома мажбуриятларининг бажарилиши юзасидан мониторинг ҳамда жамоат назоратини амалга оширади;

деҳқон хўжалиги ва 4 сотихдан кам бўлмаган томорқа ерида банд бўлган ёки ушбу участкада қорамол ёхуд 50 бошдан кам бўлмаган парранда парваришлаётган жисмоний шахслар томонидан Пенсия жамғармасига йилига энг кам ойлик иш ҳақининг бир баробари миқдорида суғурта бадали тўланган тақдирда, суғурта бадали тўланган йил меҳнат стажига киритилади; 

Кенгаш тизимида ишлайдиган пенсионерларга пенсиялар Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўлиқ тўланади; 

фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари томонидан Пенсия жамғармасига ягона ижтимоий тўлов 5 фоиз миқдорида тўланади. 

Қарор билан Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган ва унинг ҳудудига четдан келтириладиган енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш учун жиҳозлар, қишлоқ хўжалиги техникаси ҳамда қишлоқ хўжалиги транспорт воситалари белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхат бўйича 2021 йил 1 январга қадар божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви учун тўловлардан ташқари);
 
“Томорқа хизмати” МЧЖ ёки фермер хўжаликлари билан тузилган касаначилик шартномаси асосида фаолият юритаётган томорқа ер эгалари – жисмоний шахслар уларнинг касаначилик фаолияти доирасида жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳамда Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмалардан озод қилинди. 

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид