Роскомнадзор ижтимоий тармоқлар IP-манзилларининг қисқа муддатли блокланишига нима сабаб бўлганини тушунтириб берди. Бу ҳақда идоранинг фейсбукдаги расмий саҳифасида хабар қилинган.
«Алоҳида IP-манзиллар реестрига қисқа муддатли киритилиш тизим ишининг технологик хусусиятлари билан боғлиқ бўлди», - дейилади баёнотда.
Таъкидланишича, айни дамда манзиллар блокдан чиқарилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «ВКонтакте», «Яндекс», Twitter, Facebook ва «Одноклассники» IP-манзиллари Роскомнадзор томонидан тақиқланган сайтлар реестрига киритилгани хабар берилганди. Рўйхатдан шунингдек Yahoo ва Liveinternet IP-манзиллари ҳам жой олган. Идора сайтида хабар берилишича, «ВКонтакте»га тегишли бўлган 87.240.129.133 манзили блокланган. Шунингдек, рўйхатда Google'нинг 33та IP-манзили ва Microsoft (29), Amazon (14) манзиллари, «Яндекс» ҳамда Facebook’нинг бештадан манзили, Twitter’нинг учта ва «Одноклассники»нинг битта манзили бор эди.










