Alphabet ҳолдинги S&P 500 индексида тўловлар бўйича маълумотларни очиқлаган компаниялар ичида маошлар миқдори бўйича тўртинчи ўринда турибди. 2017 йилда ушбу ҳолдинг ходимларининг ўртача иш ҳақи 197 минг долларни ташкил этган.

S&P 500’даги энг юқори ўртача иш ҳақи Incyte Corp биотехнологик компаниясида – 253 минг доллар.

Кейинги ўриндан Facebook жой олди, бу ерда 2017 йилда ўртача иш ҳақи 240 минг долларга тенг бўлди. Кучли учликка Vertex Pharmaceuticals фармацевтика компанияси якун ясаб берди – 211 минг доллар.