Bloomberg шарҳловчиси Илан Лейкнинг маълум қилишича, Россияни иккинчи даражали мамлакат сифатида қабул қилиш керак. Бу ҳақда нашр сайтида хабар берилади.

Унинг сўзларига кўра, Россия халқаро ташкилотларни «худди қирчумоли каби» фитнага ундамоқда ва обрўсизлантирмоқда.

«Буни БМТ Хавфсизлик кенгашида кузатиш мумкин, бу ерда Россия ветоси Сурия диктаторини кимёвий қурол қўллагани учун жавобгарликдан ҳимоя қилиб қолди», - дея таъкидлаб ўтди Лейк.

Унинг, шунингдек, қўшимча қилишича, Ғарб Россияни халқаро ҳуқуққа риоя этишни таъминлаш билан боғлиқ комиссиялар, ишчи гуруҳлар ҳамда қўмиталардан «ҳайдаб чиқариши» керак.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Пентагон раҳбари Россияга Сурия бўйича чақириқ билан чиққанди.