09:28 / 28.04.2018
31130

Олимлар Ердаги магнит бўронидан огоҳлантирди

Астрономлар 17 май куни Ерда беш баллик шкала бўйича иккинчи даражадаги магнит бўрони юз беришини тахмин қилишмоқда. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар берди.

Агентлик маълумотига кўра, май ойидаги нисбатан сокин геомагнит ҳолати фонида бўрон G2 даражасида кутиляпти, Ер магнитосфераси эса 7, 8 ва 18 май кунлари бироз ёмон вазиятда бўлади.

Таъкидланишича, иккинчи даражадаги магнит бўронлари энергетик тизимларда кучсиз флуктуацияларга олиб келади, шунингдек космик аппаратларни бошқариш тизимларига бироз таъсир кўрсатади. Шу билан бирга, қутб ёғдулари 60 даража ва ундан юқори баланд кенгликларда кузатилиши мумкин.

Аввалроқ, олимлар 2018 йилда Ерда 35тага қадар магнит бўрони юз беришини тахмин қилишгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

 

Top