Роскомнадзор 3 миллионта IP-адресдан блоклашни олди

Фото: Фото: ТАСС/ Артем Коротаев
Россияда тақиқланган IP-адреслар рўйхатидан Amazon ва OVH SAS тармоқостидан 3 млн IP-адрес чиқарилди. Шу тариқа блоклаб қўйилган IP-адресларнинг умумий сони 18 млн.дан 15 млн.гача камайган.
Роскомнадзор хорижий хостинг-провайдерларнинг учта тармоқостини блоклашдан чиқарганини тасдиқлаган. Роскомнадзор шу тариқа тўғри ишловчи интернет-ресурсларга киришни чеклашдан қочмоқчи.
“Telegram’нинг бу тармоқостилар таркибида бўлган IP-адреслари тўлиқ ўрнатилди ва блокланмоқда. Шу сабабли тармоқостилар блоклашдан чиқарилиши мессенжерга путур етказиш даражасига таъсир қилмайди”, дейилган Роскомнадзорда.
Роскомнадзор худди шу усулни қолган тармоқостиларга қўлламоқчи.
Роскомнадзор 16 апрелдан Россияда Telegram’ни блокламоқда. Мессенжер блоклашни четлаб ўтиш учун мунтазам “манзили”ни ўзгартирмоқда: бунинг учун Amazon Web Services, Google Cloud, Microsoft Azure ва бошқа булутли хизматлар IP-адресларини қўлламоқда. Шундан кейин Роскомнадзор бу провайдерларнинг IP-адресларини оммавий блоклашни бошлаган.
Роскомнадзорда айтилишича, блоклашлар хорижий провайдерлар Telegram’га бўш IP-адресларни тақдим қилишни тўхтатмагунча давом этади. Amazon ва Google ҳозирча Роскомнадзор билан ҳамкорлик қилишни лозим топмаяпти.
Тавсия этамиз
Қатиқ, мураббо ва ядро қуроли. Путин янги филмда нималар деди?
Жаҳон | 21:59 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?
Ўзбекистон | 20:34 / 06.05.2025
Исроил Сурияни бомбалади. Туркия нега сукутда?
Жаҳон | 12:44 / 06.05.2025
Май ойида водийда меъёрга яқин ҳарорат кутилади, мамлакатнинг катта қисмида ой худди июн каби ўтади
Ўзбекистон | 11:17 / 06.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Нидерландияда Иккинчи жаҳон уруши даврида қурбон бўлган ўзбеклар хотирасига бағишланган музей очилди
Ўзбекистон | 11:05
-
Франция ва Полша икки давлат ўртасида дўстлик шартномасини имзолади
Жаҳон | 11:04
-
Европанинг етакчи трейлер ишлаб чиқарувчиси Ўзбекистонда янги шуъба компаниясини очди
Ўзбекистон | 10:52
-
Лондон ва Скандинавия Украинада ўт очишни тўхтатишга чақирди
Жаҳон | 10:17
Мавзуга оид

19:22 / 21.04.2025
«Telegram ҳеч қачон шахсий хабарларни ошкор қилмаган» – Дуров Франция парламенти қарорини олқишлади

11:27 / 08.04.2025
Telegram Россияда 7 миллион рубл жаримага тортилди

21:55 / 01.04.2025
Павел Дуров Telegram’да виртуал ғиштлар сотиш ортидан 100 млн рубл ишлаб олди

17:47 / 26.03.2025