Жанг шу кунга қадар вакант бўлиб турган WBA International чемпионлик камари учун бўлиб ўтди ва унда Эргашевга хитойлик Ванг Жимин ( 12 жанг, 10 ғалаба, 2 мағлубият) рақиблик қилди.
Ўн раундга мўлжалланган жанг ғолиби очколар ҳисобига кўра аниқланди. Барча раундларни устунлик билан ўтказган Эргашев рақиби устидан ғалабага эришди. Ҳакамлар 100:90, 99:91, 100:90 ҳисобидаги ғалабани Шоҳжаҳонга тақдим этишди. Натижада Шоҳжаҳон Эргашев фаолиятидаги илк — WBA International чемпионлик камари соҳибига айланди.
Эргашевнинг бу 12 жанги эди. Кетма-кет 11 марта рақибларини нокаутга учратган Шоҳжаҳон бу сафар фаолиятида илк бор жангини тўлиқ ўтказди ва очколар ҳисобига кўра, ғалаба қозонди.











