Ундан аввал Павел Дуров Telegram мессенжери фаолиятидаги узилишлардан огоҳлантирган эди. Унинг сўзларига кўра, бу серверлардан бирининг қизиб кетиши билан боғлиқ бўлган.
Узилишлар энг кўп Россия, Украина ва Исроилда қайд этилган. Шунингдек Ўзбекистон, Саудия Арабистони, БАА, Испания, Италия, Буюк Британия, Швейцария, Германия, Нидерландия, Австрия, Эрон ва Малайзиядан ҳам шикоятлар тушган.
Таъкидлаш жоизки, "Роскомнадзор" 16 апрелдан бошлаб суд қарорига кўра Telegram'ни блоклай бошлаган. Telegram тўсиқларни енгиб ўтиш мақсадида Amazon ва Google хостингларидан фойдаланган. "Роскомнадзор" бу компанияларнинг IP-манзилларини ҳам блоклай бошлаган.












