16:04 / 30.04.2018
12051

Видео: Blue Origin ракетасининг учирилиши 

29 апрель куни Американинг Blue Origin компанияси New Shepard суборбитал ракетасининг муваффақиятли синов парвозини амалга оширди. Учар қурилма 106 минг метр баландликка кўтарилди, шундан сўнг ҳам тезлаштиргич, ҳам капсула Ерга муваффақиятли қўнди

30 апрелга ўтар тунда Blue Origin асосчиси Жефф Безос учирилиш пайти тасвирланган видеони эълон қилди.

Безос Blue Origin’га 2000 йилда асос солган. Компания космик туризм учун учар қурилмаларни ишлаб чиқади. Уч ўринлик New Shepard вертикал 10 дақиқалик парвозларни амалга ошириб, сайёҳларга вазнсизлик ҳолатини ҳис қилиш ва Ерни коинотдан кўришга имкон беради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жефф Безос компанияси суборбитал ракетани муваффақиятли учиргани ва қўндиргани хабар берилганди. 

Top