Жамият | 15:21 / 02.05.2018
9550
3 дақиқада ўқилади
Реклама

4 май куни «Parus» оилавий-кўнгилочар марказида «Ўқув қуролларини йиғиш» шиори остида хайрия концерти ташкил этилади

Фото: Parus

Киши кўнгли қанчалик меҳридарё ва кенг бўлмасин барчага бирдек кўмак бериш жуда мушкул. Бироқ, секин-аста биргаликда меҳримизга, ёрдамимизга мухтож кишиларга мурувват кўрсатишнинг имкони ҳамиша топилади.

«Parus» оилавий-кўнгилочар марказимизда 4-май куни соат 16:00 да «Ўқув қуролларини йиғиш» шиори остида «Хлебушкин» номидаги 22-меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари учун хайрия концерти бўлиб ўтади. Тадбирда меҳрибонлик уйининг вокал бўйича қобилиятли тарбияланувчилари ўз истеъдодларини чиқишларда намойиш қиладилар. Кириш барча учун – бепул.

Концертда НТВ телеканалининг «Ты супер!» халқаро болалар вокал танловининг иккинчи мавсумида Ўзбекистон номидан қатнашиб, томошабинлар меҳрини қозонган иқтидор эгалари – Севинч Ходиева ва Бобур Мажидовлар иштирок этишини алоҳида қайд этиб ўтиш лозим.

Шу куни соат 16:00дан хайрия акцияси доирасида 22-сонли меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари учун ўқув қуроллари (қаламлар, бўёқлар, дафтарлар, расм албомлари ва ҳоказолар)ни тўплаш бошланади. Ҳар биримиз болакайларга ушбу ёқимли ва керакли совғаларни тақдим этиш билан, улар юзида табассум ва кўзларида қувонч пайдо қила оламиз.

«Parus» оилавий-кўнгилочар марказимизнинг 3-қавати нафақат митти юлдузлар ва ёш иқтидор эгалари билан тўлади, шунингдек миллий эстрадамизнинг:

  • «Шарқ» гуруҳи;
  • Sharqoniy band;
  • «Уммон» гуруҳи;
  • Миржон Ашрапов;
  • Фарруҳ Ҳамраев;
  • Иззат Шукуров;
  • Лазиз Шарипов;
  • John Singer;
  • Beatboxer Baxtiyor;
  • Ёрқин Умаров;
  • Зоҳида;
  • Cover Up ва бошқаларнинг ҳам иштироклари кутилмоқда.

«Хлебушкин» номидаги болалар уйи тарбияланувчиларининг иқтидор эгаларини қўллаб-қувватлаш ҳамда чин кўнгилдан болажонларга туҳфалар қилиш учун ташриф буюринг!

Концертдан сўнг эса оилангиз ва болаларингиз билан боулинг ёки лазертаг бўйлаб қувноқ турнир ўтказишингиз, ўйин автоматлари ва аттракционлардан фойдаланишингиз, замонавий дўконларни айланишингиз ёки фуд-кортимизнинг мазали таомларидан баҳраманд бўлишингиз мумкин.

Манзилимиз: Чилонзор тумани, Қатортол кўчаси 60-уй. Мўлжал — Қатортол савдо бозори.

Маълумот учун тел: +998(99) 855-00-77

Реклама ҳуқуқи асосида

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид