Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бир ҳафтада онлайн аукцион орқали 4,1 млрд сўмга тенг авторақамлар сотилди
Жорий йилнинг 23 апрелдан 29 апрелигача бўлган давр мобайнида “ЎзРТХБ” АЖда 594,3 млрд сўмлик битимлар тузилиб, аввалги ҳафтага нисбатан 4%га пасайди. Савдо ҳажмнинг ўсиши биржа платформасида ва AVTORAQAM тизимида ҳам қайд этилди. Бу ҳақда "ЎзРТХБ" АЖ матбуот хизмати хабар берди.
Кўриб чиқилаётган даврда биржа савдоларининг ҳажми 548,2 млрд сўмдан 574,6 млрд сўмга кўтарилди. Сотувлар бўйича қурилиш моллари биринчи ўринни 37% билан эгаллаб турибди. Иккинчи ўринда пахта толасининг турли навлари жойлашган бўлиб, биржа бозорининг 15%ни эгаллади. Кейинги ўринда кимё маҳсулотлари жойлашган бўлиб, унинг улуши 14%ни ташкил қилади.
Валюта савдо майдончаси орқали 3,2 млн АҚШ долларлик маҳаллий маҳсулотлар сотилди. Келишувларнинг асосий қисмини 48% улуш билан пахта толаси, 40% улуш билан техник мой банд этган. Полиэтилен улуши 12%ни ташкил этди.
23 апрелдан 27 апрелгача биржанинг онлайн аукционлари орқали 149та автомобиль рақамлари сотилди. Булардан 132таси жисмоний шахсларга, 17таси юридик шахсларга сотилган. Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 4,1 миллиард сўмдан ошди.
Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг деярли 87% олий тоифадаги авторақамларга, 6% битимлар 2 тоифа авторақамлар ва 7% битимлар 3-тоифа авторақамлар бўйича тузилган.
Харидорлар таркибида етакчиликни Тошкент ва Тошкент вилояти автоҳаваскорлари эгаллади ва уларнинг тузилган битимлар сонидаги улуши 74%га етди. Кейинги ўринда Фарғона вилояти авто ҳаваскорлари 9% улуш билан жойлашди. Учинчи ўрин Самарқанд авто ҳаваскорларига тегишли бўлиб, уларнинг улуши 7%ни ташкил қилади.
Бошқа ҳудудларнинг улуши 10,2%ни ташкил қилади.
Мавзуга оид
10:07 / 23.05.2026
Эйфель минорасининг бир қисми аукционда сотилди
13:09 / 19.08.2025
Навоийдаги «Темирчи» олтин кони 5,4 млн долларга сотилди
21:17 / 29.11.2024
Аукционда 6,2 миллион долларга сотиб олинган бананни ўз эгаси еб қўйди
18:27 / 09.09.2024