Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Реал” Чемпионлар лигаси финалига қаторасига 3 марта чиққан 3-клуб бўлди
Мадриднинг “Реал” ва Мюнхеннинг “Бавария” клублари Чемпионлар лигаси яримфиналининг жавоб учрашувида дуранг натижа қайд қилди. Мадриддаги “Сантьяго Бернабеу” стадионида ўтган учрашув 2:2 ҳисоби билан якунланди.
Мюнхенда ўтган учрашув мадридликларнинг фойдасига ҳал бўлганди (1:2). Шу тариқа икки учрашув натижасига кўра, мадридликлар мусобақанинг финалига қаторасига 3-марта чиқишди. Бундан аввалги 2 мавсумда ҳам “Реал” мусобақанинг финалига чиқиб, унда ғолиб бўла олганди.
Аввал бундай натижага фақатгина иккита италян клуби – “Ювентус” ва “Милан” эриша олган. Туринликлар мусобақанинг 1996, 1997 ва 1998 йиллардаги, миланликлар эса 1993, 1994 ва 1995 йиллардаги финалларида иштирок этишга муваффақ бўлишган. Қайд этиш жоизки, “Юве” ва “Милан” бу финаллардан фақат биридагина ғолиб бўлган (мос равишда 1996 ва 1994 йилларда).
Мавзуга оид
12:14 / 08.06.2026
Перес сайловда ғалаба қозонди
21:55 / 05.06.2026
«Реал» жиддий қайта қуриш даврига кирмоқда
12:04 / 04.06.2026
«Реал» тарихидаги асосий таҳдидни тўхтатиш керак». Пересни жангга чорлаган ким?
23:45 / 31.05.2026