Ўзбекистон | 12:28 / 02.05.2018
4513
2 дақиқада ўқилади

Ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланишга рухсатнома бериш тартиби соддалаштирилди

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 мартдаги қарори билан Ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланишга рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

Адлия вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, мазкур Регламент билан ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланишга рухсатнома бериш муддатлари ва тақдим этиладиган ҳужжатлар сони қисқартирилди, давлат хизматини кўрсатиш жараёнида иштирок этадиган субъектлар ўртасида ўзаро алоқаларни фақат электрон шаклда ахборот алмашинуви орқали амалга ошириш йўлга қўйилди.

Ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланишга рухсатнома бериш давлат хизматининг муддати 15 иш кунидан 10 иш кунига қисқартирилди. 

Эндиликда, рухсатнома беришда Фанлар Академиясининг хулосасини олиш ортиқча жараён сифатида бекор қилинди.

Ваколатли органнинг тадқиқот, кўрик ёки бошқа илмий ва техник баҳолашларни учинчи шахсларни жалб қилиб ўтказиш жараёни ҳам бекор қилинади.

Шунингдек, мурожаат этувчилар ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланишга рухсатнома олиш юзасидан туман (шаҳар) давлат хизмати марказларига ўзи келган ҳолда ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилиши мумкин.

Мавзуга оид