Ўзбекистон | 11:28 / 02.05.2018
13775
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Туркия ҳарбий машқлар ўтказишга келишиб олди

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистон ва Туркия мудофаа идоралари ўқув дастурлари ва машғулотларида ҳарбий хизматчиларининг ўзаро иштирок этишини назарда тутувчи яқин ҳамкорликни йўлга қўяди. Бу ҳақда Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг Ўзбекистонга амалга оширган давлат ташрифи давомида келишиб олинди.

«Томонлар икки мамлакатнинг мудофаа идоралари ва қуролли кучлари ўртасидаги муносабатларни янада мустаҳкамлаш, ҳарбий таълим соҳасида тажриба алмашиш ҳамда бошқа томон ташкил қилган ўқув дастурлари ва машғулотларида ҳарбий хизматчиларининг ўзаро иштирок этишлари бўйича ҳамкорликни кенгайтириш тарафдори эканликларини билдирдилар», - дейилади президентларнинг қўшма баёнотида.

Президентлар минтақавий тинчлик ва барқарорликка ҳисса қўшадиган қўшма дастурларни амалга ошириш ва тажриба алмашиш орқали мудофаа, мудофаа саноати соҳаларида, шунингдек, ҳарбий-техникавий масалаларда алоқалар ва ҳамкорликнинг фаоллашганлигини мамнуният билан қайд этдилар. 

Давлат ташрифи вақтида президент Шавкат Мирзиёев ва президент Ражаб Тоййиб Эрдўған Ўзбекистон билан Туркия ўртасидаги стратегик ҳамкорликни янги босқичга кўтаришга қаратилган Қўшма баёнотни имзоладилар. Икки мамлакат ҳукуматлари, вазирлик ва идоралари ўртасида иқтисодиёт, савдо-сотиқ, транспорт-логистика, саноат, энергетика, илм-фан, таълим, туризм ва бошқа соҳаларга доир 24та ҳужжат имзоланди.

Мавзуга оид