Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.

Маълум бўлишича, 2 май куни соат 23.30ларда Сурхондарё вилояти Шеробод туманида яшаган, 1994 й.т. Ш.А. ўзининг “Нексия” русумли автомашинасини М-39 “Тошкент-Термиз” йўлининг 1314-км.да ҳайдаб кетаётиб бошқарувни эплай олмай йўл четидаги бетон тўсиққа бориб урилган. 

Натижада ҳайдовчи Ш.А. ва унинг йўловчиси, 1992 й.т. Ф.Ҳ. жароҳат олиб воқеа жойида вафот этган.