Фан-техника | 16:47 / 04.05.2018
11693
1 дақиқада ўқилади

Kia серияли электр кроссоверни тақдим этди

Kia компанияси 2018 йилнинг бошида прототипи кўрсатилган Niro EV электр кроссоверининг серияли версиясини тақдим этди. Автомобиль премьераси Жанубий Кореянинг Чежудосида ташкил этилган мотор-шоу бўлиб ўтган.

Kia Niro EV стандарт ички ёнув двигатели ва гибридли куч қурилмаси модификацияси билан моделга қўшилади. Ташқи жиҳатдан янгилик бошқа версиялардан ўзгартирилган ҳаво панжараларига эга олд бампер, шунингдек махсус куздуги чироқлар блоки билан ажралиб туради. Бундан ташқари, фальшрадиатор панжарасида қувватлантириш кабелини улаш учун порт пайдо бўлган.

Фото: Kia

Электр кроссовер ҳажми 39,2 кВт-с бўлган аккумуляторлар блоки билан таклиф этилади, улар бир қувватда 240 километргача юриш имконини беради. Электркарнинг топ варианти 64 кВт-с.лик батареялар мажмуаси билан жиҳозланади, улар 380 километргача бўлган максимал юришни таъминлайди..

Фото: Kia
Фото: Kia

 

Мавзуга оид