Ҳукмрон партия Эрдўғаннинг номзодини илгари сурди
Туркияда ҳукмрон партия саналувчи Адолат ва тараққиёт партиясининг парламентдаги фракцияси шу йилнинг ёзида бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида мамлакатнинг амалдаги президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған номзодини илгари сурди. NTV телеканалида маълум қилинишича, ҳукмрон партия Миллий ҳаракат партияси билан альянс тузиб, Марказий сайлов комиссиясига Эрдўған номзодини кўрсатган.
Мамлакатнинг амалдаги президенти номзоди учун 316 нафар депутат овоз берган.
Бундан аввалроқ мухолифатдаги Халқ республикаси партияси съезди депутатлари партия раиси ўринбосари Муҳаррам Инжа номзоди учун овоз беришганди. Партия раҳбари Кемал Қиличдарўғли зарурат бўлсагина сайловларда қатнашишини айтганди.
Агар МСК барча номзодларни рўйхатга олса, сайловда 6 нафар номзод иштирок этиши мумкин.
Пайшанба куни Догу Перинчек (Ишчилар партияси), Мерал Акшенер («Яхши партия»), Темел Қорамуллаўғли (Фаровонлик партияси) ва Вежет Ўза (Адолат партияси) номзодлари маъқулланганди.
9 май кунига қадар номзодлар камида 100 мингтадан имзо йиғиши лозим бўлади. 13 май куни номзодлар тасдиқлангач, улар тарғибот кампаниясини бошлашлари мумкин.
Бироз аввалроқ Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг ўзи мамлакатда президентлик ва парламент сайловлари шу йилнинг 24 июнига белгиланганини маълум қилганди. Унинг сўзларига кўра бу сайловлар президентлик бошқарувига ўтиш жараёни тезлашишини таъминлайди.
Мавзуга оид
00:32 / 04.12.2022
Туркиянинг биринчи учувчисиз қирувчи самолёти синов парвозини муваффақиятли амалга оширди
00:54 / 03.12.2022
Туркиялик шарҳловчи ЖЧ-2022 ўйини танаффусида эфирдан четлатилди
11:10 / 28.11.2022
Ўзбекистон ва Туркия йирик логистика инфратузилма лойиҳаларини биргаликда амалга оширмоқчи
17:10 / 25.11.2022