Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Диего Симеоне жиддий жазоланди
УЕФА ахлоқ қўмитаси «Атлетико» бош мураббийи Диего Симеонени 4та ўйинга дисквалификация қилди ва 10 минг евро миқдоридаги жаримага тортди.
Ушбу аргентиналик мутахассис Европа Лигаси яримфиналида «Арсенал»га қарши кечган биринчи ўйиннинг 10-дақиқасида ўз жамоаси ҳимоячи Шиме Врсалько майдондан четлатишидан дарғазаб бўлиб, қаттиқ норозилик билдирган эди. Шундан сўнг ҳакам уни ҳам трибунага равона қилганди. Ўйиннинг баённомасига эса мураббийнинг ҳакамни ҳақорат қилгани ва ўзини номуносиб тутгани ҳақидаги ёзув киритилган эди.
У жавоб ўйинини ҳам трибунадан кузатди ва жазонинг бир қисмини ўтади. Энди Симеоне 16 май куни Европа Лигаси финалида «Марсель»га қарши ўйинда ва кейинги мавсумда Чемпионлар лигасининг илк учрашувларида жамоасини майдон олиб тушолмайди.
Мавзуга оид
08:49 / 28.09.2025
«Реал» дербида 5 та гол ўтказиб ютқазди
13:23 / 27.09.2025
Мадридда дерби, «Арсенал» ва «Ливерпул»да қийин сафар. Ҳафта ўйинлари анонси
10:34 / 18.09.2025
Ливерпулда яна драма, «Бавария» «Челси»дан қасос олди. Кун ўйинлари
20:54 / 08.08.2025