Спорт | 00:34 / 05.05.2018
7254
1 дақиқада ўқилади

Стивен Жеррард Шотландия чемпиони бош мураббийи бўлди

Фото: Twitter/@RangersFC

«Глазго Рейнжерс» клуби Стивен Жеррард билан шартнома имзолаганини эълон қилди.

«Ливерпуль»нинг собиқ яримҳимоячиси, айни пайтда ёшлар жамоаси мураббийи ёзда Шотландиянинг кўп карра чемпионида иш бошлайди.

«Рейнжерс» бош мураббийи бўлиш - мен учун шарафдир. Бу жамони, унинг тарихи ва анъаналарини жуда ҳурмат қиламан. Фаолиятимдаги янги даврнинг бошланишини интизорлик билан кутаман» - деди Жеррард.

Маълумки, сўнгги йилларда «Рейнжерс» аввалги мавқесини йўқотиб, анча кучсизланиб қолган эди. Жамоа раҳбарияти Жеррардга ишонч билдириб, клубнинг чемпионлик учун курашишига ишонмоқда.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид