15:24 / 06.05.2018
22581

Бугун Эл-класико. Барча даврлардаги энг яхши тўпурарлар

Испания Ла-лигасининг 36-тур доирасидаги марказий учрашувда «Реал» чемпионлик масаласини ҳал қилиб бўлган «Барселона» уйига сафар уюштиради.

Футбол оламига Эль-класико номи билан машҳур бўлган ўйин бу сафар натижа борасида ҳеч қандай масалага ойдинлик киритмасада, азалий қарама-қаршиликнинг доимий принципиаллиги боис ҳам бу учрашув қизиқарли ўтиши мумкин. 

Эл-класиколар тарихига назар ташлайдиган бўлсак, бу икки қарама-қаршиликнинг барча даврларидаги тарихида энг кўп голни «Барселона»нинг амалдаги етакчиси Лионель Месси киритганига гувоҳ бўламиз. Месси шу кунга қадар 25 бор «Реал» дарвозасини ишғол қилган. Иккинчи ўринда бораётган Алфредо Ди Стефанода эса 18та гол мавжуд. Криштиану Роналду 17 гол билан учинчи бўлиб турибди.

Фото: Goal.com

Эслатиб ўтамиз, учрашув бугун Тошкент вақти билан 23:45да бошланади.

Top