Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Инновацион ривожланиш вазирининг инновацион ўринбосари иш бошлади
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигида вазир ўринбосари Отабек Назиров бошқарув компаниялари, инвестицион ва венчур компаниялари, шунингдек банклар ва консалтинг фирмалари вакиллари билан учрашув ўтказди.
Учрашувда тадбиркорлик ва инновациялар соҳасидаги истиқболли лойиҳаларни молиялаштириш механизмлари муҳокама қилинди. Давра суҳбати шаклида ўтказилган тадбирда иштирокчилар инвестицион ва бошқарув компанияларининг ривожланишига тўсқинлик қилаётган муаммоларни ўртага ташладилар.
Мазкур тадбир венчур фондлари, бошқарув компанияларини ташкил қилиш ҳамда Инновацион корхоналарга инвестицияларни жалб этишнинг ҳуқуқий мезонлари ва тартиблари ҳақидаги меъёрий-ҳуқуқий лойиҳаларни тайёрлаш бўйича ишчи гуруҳи фаолияти доирасида ўтказилди.
Учрашувда Orient Capital Management, Silk Capital, InfinBank, Avestа Investment Group, IFG Capital, Сentil, PWC каби компаниялар вакиллари иштирок этди.
Маълумот учун, Отабек Назиров Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари сифатида фаолиятини жорий йилнинг май ойидан бошлади. У монетар сиёсат, банк тизими, бюджет сиёсати, солиқ тизими, ижтимоий хизматлар, пенсия таъминоти, қишлоқ ва сув хўжалигини ривожлантириш, шунингдек демография ва аҳоли бандлигини тадқиқ этиш бўйича инновацион ечимларни ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ қилиш масалалари билан шуғулланади.
Вазир ўринбосари сифатида фаолиятини бошлагунига қадар Отабек Назиров Лондондаги Европа тикланиш ва тараққиёт банкида саноат секторига инвестицияларни киритиш бўлимининг бош ҳудудий банкири лавозимида ишлаган.
У саноат, кўчмас мулк, фармацевтика саноати, кимё, қурилиш материаллари ва халқ истеъмоли моллари каби иқтисодиётнинг турли соҳаларига инвестициялар киритиш бўийча 50 дан зиёд лойиҳаларни ишлаб чиққан ва молиялаштирган.
Отабек Анварович Назиров 1975 йили Тошкентда туғилган. АҚШнинг Нью-Йорк штатидаги Стоуни-Брук Давлат Университетида макроиқтисодиётчи мутахассислигини эгаллаган. У турли йиллари АҚШнинг GOLDMAN SACHS GROUP, Москвадаги ТРОЙКА ДИАЛОГ ва БАНК МДМ, Вашингтондаги THE AVACENT GROUP ҳамда Нью-Йоркдаги JP MORGAN CHASE компанияларида ҳам фаолият юритган.
Мавзуга оид
12:05 / 26.12.2025
Шавкат Мирзиёев: иқтисодиёт технологик ва инновацион ўсиш моделига ўтказилади
07:40 / 07.10.2025
Рейтинг: 2025 йилда дунёдаги энг инновацион давлатлар
11:02 / 17.09.2025
Рақамли соғлиқни сақлаш маркази инновацион лойиҳаларини тақдим этди
18:49 / 10.09.2025