Жаҳон | 17:34 / 07.05.2018
11993
2 дақиқада ўқилади

Хитойдаги Poly International Plaza биноси (суратлар)

Хитойнинг Пекин шаҳрида жойлашган Poly International Plaza биноси - SOM компаниясининг тузилмавий муҳандислик ва меъморчилик гуруҳлари ҳамкорликда яратган ҳақиқий санъат асари. 

Улкан экзоскелет бинонинг дастлабки тузилмаси сифатида унинг икки ёйсимон идорасидан иборат ташқи қиёфасини шакллантиради. Офис иншоотлари икки шиша қопламалари ичидан ўрин олган. 

Бинонинг тор бурчакларида қаватлараро майдон кенгайиб боради ва икки атриумни ҳосил қилади, улар ташқарига йўл очиб, бироз ҳордиқ олиб, Пекин манзараларини томоша қилиш имконини беради. 

Шунингдек бинода Пекиннинг экстремал иқлим шароитларидан ҳимояланган мажлислар заллари ҳам мавжуд. 

Poly International Plaza лойиҳаси SOM меъморларига тегишли. Бино майдони 23 612 кв метрни ташкил қилади. Лойиҳанинг ўзи эса 116 000 кв метр майдонни қамраб олган. Унинг баландлиги - 161,20 метр. Офис иншооти 2016 йилда бунёд қилинган. 

Фото: Poly International Plaza /SOM
Фото: Poly International Plaza /SOM
Фото: Poly International Plaza /SOM
Фото: Poly International Plaza /SOM
Фото: Poly International Plaza /SOM
Фото: Poly International Plaza /SOM
Фото: Poly International Plaza /SOM
Фото: Poly International Plaza /SOM
Фото: Poly International Plaza /SOM
Фото: Poly International Plaza /SOM
Фото: Poly International Plaza /SOM
Фото: Poly International Plaza /SOM
Фото: Poly International Plaza /SOM
Фото: Poly International Plaza /SOM

 

Мавзуга оид