Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШнинг Ал-Қудсдаги элчихонаси ёнидаги чорраҳага Дональд Трамп номи берилади
Ал-Қудсдаги АҚШ элчихонаси ёнидаги чорраҳа келаси ҳафта очилади ва унга АҚШ президенти Дональд Трамп номи берилади. Бу ҳақда Ал-Қудс мэри Нир Баркат маълум қилди.
Чорраҳа «президент Дональд Трамп шарафига АҚШ майдони» деб номланади. Куни кеча бўлажак элчихона ёнида йўл белгилари ўрнатилди.
«Ал-Қудс Исроилни қўллаб-қувватлаётган АҚШ президенти ва фуқароларига ўз муҳаббатини шундай изҳор этмоқда. Президент Трамп Ал-Қудсни яҳудий халқи пойтахти сифатида тан олишга қарор қилди, у тарихий ҳақиқатни қўллаб-қувватламоқда», - дея маълум қилди мэр.
АҚШнинг Исроилдаги элчихонаси Тель-Авивдан Ал-Қудсга 2018 йилнинг 14 май куни кўчирилади. У Ал-Қудсда ишлаётган Америка бош консулхонаси биносида очилади.
Мавзуга оид
09:40
АҚШ Сенати Эронга қарши урушни тугатиш тарафдори
09:10
АҚШ Кубага нисбатан санкцион босимни кучайтирмоқда
22:21 / 23.06.2026
Трамп Эроннинг музлатилган маблағлари фақат озиқ-овқат ва дори-дармонга сарфланишини айтди
09:45 / 23.06.2026