Иқтисодиёт | 11:15 / 08.05.2018
9095
2 дақиқада ўқилади

Газпромбанк ва «Ростех» Алишер Усмоновнинг интернет-холдингига биргаликда эгалик қилади

Фото: ТАСС / Алексей Никольский

«МегаФон», Газпромбанк, «Ростех» ва USM Holdings қўшма компания ташкил этишга қарор қилди, у «МФ технологии» (МФТ) деб номланади. Бу ҳақда РБК ёзмоқда. Янги компания рақамли иқтисодиёт соҳасига лойиҳалар ишлаб чиқиш билан шуғулланади, деб аниқлик киритган «Коммерсантъ».

Нашр маълумотига кўра, «МегаФон» МФТга Mail.ru Group’нинг ўзига тегишли тўплами қисмини беради – А тоифадаги 11,5 млн акция, яъни миллиардер Алишер Усмоновнинг интернет-холдингидаги 5,23 фоиз иқтисодий ҳамда 58,87 фоиз овоз бериш имконини тақдим этувчи улуши. Бунинг эвазига «МегаФон» таркибидаги Lefbord Investments Ltd янги компаниянинг 45 фоизини олади. Газпромбанк МФТнинг 35 фоизини, «Ростех» — 11%, USM — 9%ни олади.

МФТ келишув давомида 450 млн долларга баҳоланиши ҳисобга олинса, Газпромбанк $157,5 млн, «Ростех» — $49,5 млн, USM — $40,5 млн тўлайди, деб қўшимча қилган газета.

Нашр манбалари маълумотига кўра, Mail.ru Group янги шерикчилик доирасида Газпромбанк кредит ресурсларидан фойдаланиши мумкин бўлади ва фойдаланувчиларга банк рақамли маҳсулотларини таклиф этади.

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид