Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Paynet асосчиси Ботир Орифжонов АКТни ривожлантириш бўйича Жамоатчилик кенгашини бошқаради
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Азим Ахмедхўжаев раислигида вазирлик қошида 2018 йилнинг 4 майида тузилган Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш масалалари бўйича жамоатчилик кенгашининг I йиғилиши бўлиб ўтди.
Жамоатчилик кенгашининг бош мақсадлари вазирлик олдида турган энг муҳим вазифаларни белгилаш ва амалга оширишда шаффофлик ҳамда самарадорликни таъминлаш, шунингдек аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари билан яқин ҳамкорликни ўрнатиш орқали вазирлик фаолиятига нисбатан жамоатчиликнинг ишончини оширишдан иборат.
Шу билан бирга, Жамоатчилик кенгаши вазирлик ҳамда бошқа давлат органлари ташаббуси билан шакллантирилаётган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг муҳокамаларида иштирок этиши, давлат хизматларини кўрсатиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиши, соҳани ривожлантириш ҳамда Ўзбекистон Республикасида янги технологияларни татбиқ қилиш бўйича хорижлик эксперт ҳамда АТ-компанияларни жалб қилиш чораларини кўради.
21 нафар аъзодан иборат Кенгаш таркибига АКТ соҳаси консултантлари, мобил алоқа, электрон тўлов тизимлари, дастурий таъминот ишлаб чиқариш ва бошқа соҳа вакиллари киритилган.
Дастлабки йиғилишида кўпчилик овоз билан Paynet ҳамда LeBazar лойиҳалари асосчиси, тадбиркор Б.Орифжанов Жамоатчилик кенгашининг раиси этиб сайланди. Шунингдек, SAP компаниясининг (Ўзбекистон) ривожлантириш бўйича директори Л.Адҳамова Жамоатчилик кенгаши раисининг ўринбосари, вазирликнинг Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи С.Мираҳмедов Кенгашнинг масъул котиби этиб сайланди.
Мавзуга оид
16:46 / 19.05.2026
Тўлов қилишда қайси усулларни танлаймиз ва бунда ким етакчилик қилмоқда?
15:00 / 31.03.2026
АЁҚШ кассалари орқали Paynet-ATTO, Uzcard ва Humo ёнилғи карталарини тўлдириш — 1% комиссия
09:41 / 24.03.2026
«Paynet Xolis» касса аппарат ўрнини босадими? Солиқ талаблари бўйича чалкашликлар юзага келмоқда
19:00 / 16.12.2025