Акция умумий 1,5 миллиард сўм миқдоридаги соврин жамғармасига эга бўлиб, Xolis’ни кундалик фаолиятида ишлатаётган якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган шахслар учун мўлжалланган.
Акцияда иштирок этиш шартлари:
• Тадбиркор Xolis тизимида рўйхатдан ўтган бўлиши керак.
• Акция даврида қуйидаги миқдорда транзакциялар амалга оширилиши лозим:
— Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида — камида 50 млн сўм,
— Ўзбекистон ҳудудлари ва Қорақалпоғистон Республикасида — камида 30 млн сўм.
Ҳар бир ҳудудда акция даврида транзакциялар ҳажми энг юқори бўлган ТОП-10 тадбиркор аниқланади. Агар иштирокчиларнинг айланма ҳажми тенг бўлса, шартларни аввалроқ бажарган тадбиркор устунликка эга бўлади.

Совринлар:
• 15 та асосий ғолиб (ҳар бир ҳудуддан биттадан) 50 000 000 сўмдан пул мукофотига эга бўлади.
• Қорақалпоғистон Республикасида ҳам бир нафар ғолиб умумий шартлар асосида асосий совринни қўлга киритади.
• Ҳар бир ҳудудда 2–10-ўринларни эгаллаган иштирокчилар кир ювиш машиналари, музлаткичлар, телефонлар ва ҳаво тозалагичлар каби совғалар билан тақдирланади.
Натижаларни эълон қилиш:
Ҳар бир ҳудуд бўйича натижалар чиқарилиб, ғолиблар 2026 йил 10–20 январь кунлари Paynet’нинг расмий YouTube каналида эълон қилинади.
Xolis — бизнесингиз телефонида
Бугунги кунда тадбиркорга мураккаб тизимлар ва қиммат ускуналар керак эмас. Фақатгина смартфонингизда Xolis иловаси бўлса кифоя — бизнесни тезкор, шаффоф ва қулай тарзда бошқаришингиз мумкин.
Сайт: paynet.uz
Instagram: @paynet.uz
Telegram: t.me/paynetuz_official
Реклама ҳуқуқи асосида











