АҚШ дарҳол Эронга талабларини эълон қилди
Расмий Оқ уй Эрондан қитъалараро ракеталарни яратишдан воз кечишдан тортиб ўз талабларини эълон қила бошлади.
«Президент Трамп ҳаммаси аниқ ифодалади: Эрон ядро қуролини яратишдан ташқари, қитъалараро ракеталардан ҳам воз кечиши лозим. Ҳукумат томонларга ядровий ҳужум қилиш хавфини оширувчи қуролларни тайёрлашдан тийилиши керак», дейилади Оқ уй хабарида.
«Шунингдек, Эрон Ҳизбуллоҳ, ХАМАС, Толибон ва Ал-Қоида каби халқаро террорчилик гуруҳларини қўллаб-қувватлашни дарҳол тўхтатиши шарт. Минтақада оммавий равишда Исроилни ”йўқ қилиб ташлаш“ каби таҳдидларни бас қилиб, Ямандаги ҳусийларни қурол билан таъминлашни тугатиши керак», дейилади хабар матнида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, президент Дональд Трамп Эрон билан эришилган ядро келишувидан чиқишини маълум қилганди.
Мавзуга оид
19:33 / 09.10.2024
Эрон Исроил билан можарода Россиянинг ёрдамига умид қилиши мумкинми?
22:07 / 07.10.2024
Эрон Исроил ҳужуми содир бўлган тақдирда камида 10 та чора сценарийсини тайёрлади
11:41 / 07.10.2024
Исроилнинг қуруқлик амалиёти. Ливанга «чекланган» босқин катта урушга айланадими? Ва унга Эрон ҳам қўшиладими?
09:20 / 07.10.2024