7 май куни соат 23.30ларда Навоий шаҳри Хатирчи туманида яшовчи Навоий Давлат педагогика институтининг талабаси Р.С. маст ҳолда Низомий кўчасида ўзаро жанжал оқибатида таниши Ш.Т.нинг кўкрак қисмига пичоқ билан уриб жароҳат етказган.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.
Натижада Ш.Т. касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган. Р.С. ушланган.












