Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жалолободда Ўзбекистон-Қирғизистон ишчи гуруҳларининг учрашуви бўлиб ўтди
2018 йилнинг 2-8 май кунлари Жалолобод шаҳрида Ўзбекистон-Қирғизистон Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси ҳукумат делегациялари ишчи гуруҳларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Музокараларда давлатлараро чегаранинг қолган участкаларни тавсифлаш бўйича иш давом эттирилди.
Икки мамлакат чегара ҳудудлари аҳолиси учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида томонлар янги чегара ўтказиш пунктларини очиш масаласини ҳам кўриб чиқдилар.
Қайд этилишича, учрашув конструктив руҳда ва ўзаро тушуниш муҳитида ўтган.
Мавзуга оид
18:59
Қирғизистонда Россия қирувчи самолётларининг машғулотлари тўхтатилди
21:08 / 01.04.2026
Қирғизистонда Қамчибек Ташиевнинг укаси коррупцияда гумон қилиниб қўлга олинди
18:20 / 30.03.2026
Қирғизистон илк бор ўз миллий валютасини мустақил чоп этишни бошлади
15:56 / 25.03.2026