Google компанияси май ойи бошида, янги .app ҳудудида доменларни қўшимча тўлов эвазига рўйхатдан ўтказишни бошлаганини эълон қилганди. 2018 йил 8 май кунидан бошлаб, бу имконият барча учун очилди.

Google фикрига кўра, .app доменларининг афзаллиги — илова ишлаб чиқарувчилар учун осон эсда қолувчи ном, шунингдек HTTPS-шифрлашнинг мавжудлигидир.

Фойдаланувчилар get.app сайти орқали керакли домен номини мавжудлигини текшириб олишлари мумкин.