Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроил Россияни Суриядаги ҳарбий амалиёт ҳақида аввалдан хабардор қилган
Исроил ҳукумати Эроннинг Сурия ҳудудидаги «Ал-Қудс» тузилмаларига ракета зарбалари берилишидан аввал Россияни хабардор этган. Бу ҳақда Reuters Исроил ҳарбийларига асосан хабар бермоқда.
«Руслар ҳужумдан аввал бизда бор бўлган механизмлар орқали хабардор этилди», - дея маълум қилган армия расмий вакили Йонатан Конрикус.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил Сурия ҳудудидаги ўнлаб ҳарбий объектларга ҳужум қилгани хабар берилганди. Сурия ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Исроилнинг ўнлаб ракеталарини уриб туширган, уларнинг аксарият қисми нишонга тегмаган. Бошқа ракеталар эса ҳаво ҳужумидан мудофаа кучларининг баъзи расчётлари, радар ва ўқ-дорилар омборларини йўқ қилган.
Исроил Мудофаа армияси хабар беришича, Исроил авиацияси Эроннинг Суриядаги ўнлаб объетлари ва Сурия Араб Республикаси ҳукумат кучларининг ҳаво ҳужумидан мудофаа батареяларига ҳужум қилган. Бу тунги вақтларда берилган ракета зарбасига жавоб бўлди.