12:10 / 10.05.2018
6583

Молия вазирлиги ахборот тизимида шахсий ғазна ҳисобварақларини юритиш қоидаларига ўзгартиришлар киритилди 

Фото: Молия вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг буйруғи билан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ахборот тизимида шахсий ғазна ҳисобварақларини юритиш қоидаларига ўзгартиришлар киритилди.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ахборот тизимида шахсий ғазна ҳисобварақларини юритиш қоидаларига киритилаётган ўзгартиришлар:

1. 2-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилади:

«БМЖ — Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (бундан буён матнда Молия вазирлиги деб юритилади) ҳузуридаги бюджетдан ташқари Республика мақсадли китоб жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси ва Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси;».

2. 3-иловада:

а) 2 003-қаторлардаги ва 3 007-қатордаги «Молия вазирлиги» деган сўзлар «Вазирлар Маҳкамаси» деган сўзлар билан алмаштирилди;

б) 2 004-қатордаги «Давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушган маблағлар» деган сўзлар «Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш» деган сўзлар билан алмаштирилди;

в) 3 002-қатордаги «Қишлоқ хўжалигини техника билан таъминлашни давлат томонидан рағбатлантириш» деган сўзлар «Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш» деган сўзлар билан алмаштирилди;

г) 3 003-қатордаги «Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш» деган сўзлар «Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш» деган сўзлар билан алмаштирилди;

д) 3 008-қаторлардаги «Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар спортини» деган сўзлар «Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спортни» деган сўзлар билан алмаштирилди.

3. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси билан келишилган.

Top