Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанд шаҳрида янги институт ташкил этилди. Қабул шу йилда амалга оширилади
Самарқанд ветеринария медицинаси институтини ташкил этиш тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Телеграмдаги «Ҳуқуқий ахборот» каналида хабар берилмоқда.
Қарор билан Самарқанд қишлоқ хўжалиги институти негизида Самарқанд ветеринария медицинаси институти ташкил этилиб, институт ва унинг қошидаги академик лицей Олий ва ўрта таълим вазирлиги тизимига ўтказилди.
Маълум қилинишича, институтда ветеринария ва чорвачилик соҳаси учун янги замонавий билимларга эга бўлган олий маълумотли мутахассис кадрлар тайёрланади.
2018/2019 ўқув йилида Институт магистратура босқичига (50 киши) Ўзбекистон фуқароларини қабул қилиш тўлиқ давлат гранти асосида амалга оширилади.
Институтнинг бакалавриат босқичига қабул квотаси 800 киши, шу жумладан тўлов-контракт асосида 525 киши, давлат гранти асосида 275 киши этиб белгиланди.
Мавзуга оид
10:50
Самарқанднинг олис туманларига инвестициялар жалб этилади
17:46 / 10.06.2026
Самарқанд туманлари қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик ва қайта ишлаш саноатига ихтисослашган ҳудуд сифатида ривожлантирилади
17:45 / 05.06.2026
“АҚШга мурожаатингиздан хурсандмиз” - Шердор реставрациясига 500 минг доллар ажратилди
17:36 / 05.06.2026