Тошкентда мушакбозлик ўтказилиши муносабати билан қатор кўчаларда автотранспортлар ҳаракати тўхтатилади. Бу ҳақда шаҳар ИИББ ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 9 май куни мушакбозлик ўтказилиши муносабати билан соат 19.30 дан 22.00 гача:

  • Б.Бобоев ва Бобур кўчалари кесишмасида;
  • Байналминал кўчасида;
  • Фурқат кўчасидан И. Каримов кўчасигача;
  • Бешёғоч кўчасида;
  • Ш.Рашидов шоҳ кўчасида автотранспортлар ҳаракати тўхтатилади.