Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда автомобиль ва бензин ишлаб чиқариш ҳажми ортди
Ўзбекистонда автомобиллар ишлаб чиқариш кўпайди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитасининг маълумотларида сўз юритилган.
Хусусан, январь-апрель ойлари якунларига кўра, 51 005 автомобиль ишлаб чиқарилди. 2017 йилда эса бу кўрсаткич 40 366тани ташкил этган. Шу тариқа, ўсиш 26,4%ни ташкил этди.

Бензин ишлаб чиқариш 3,7%га ортиб, 378,9 минг тоннани ташкил қилди (2017 йил январь ойида 365,5 минг тонна).

Бундан ташқари, автомобиль двигателлари ишлаб чиқариш 37%га ўсди.
Юк машиналари ва автобус ишлаб чиқариш деярли икки баробарга тушиб кетди. Хусусан, ўтган йилнинг январь-апрелда 300та автобус ва 1204та юк машинаси ишлаб чиқарилган бўлса, 2018 йилнинг худди шу даврида мос равишда фақат 144 ва 854та автобус ҳамда юк машинаси чиқарилди.

Мавзуга оид
07:23
Жаҳон миқёсида мис захиралари: Ер қаърида қанча мис бор?
17:14 / 21.02.2026
Картадан пул ўтказмаларининг 46 фоизи 1 млн сўмгача бўлган транзакциялар – Марказий банк
11:55 / 20.02.2026
Ўзбекистонликлар январда энг кўп қайси давлатларга сафар қилди?
10:39 / 20.02.2026